Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланишнинг янги тартиби жорий этилади
Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг жозибадорлигини таъминлаш, йўналишларда барқарор ҳаракат тезлигини таъминлаш, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида вақтга бриктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади.
Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Бунда:
— бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;
— иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;
— автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.
Шу билан бирга жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter