Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда илк бора Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бора Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Эртага, 30 сентябрь куни «Ўзбекфилм» киноконсернида XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Туркий тилли давлатлар (Турксой) кинонамоёндалари иштирокида «Қардошлик санъати» форуми ўтказилади.

Унда Турксой Халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирланиб, туркий халқлар кинематографлар уюшмасининг ташкил этилади. Шунингдек, томошабинларни Айла Челик, Талиб Тале ва Зейнеп Ҳасенли каби таниқли санъаткорларнинг чиқишлари бўлиб ўтади.

Тадбирда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Турксой ташкилоти бош котиби Султан Раев, Озарбайжон Маданият вазири маслаҳатчиси Орҳан Фикретоғ, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги кино бошқармаси бош директори Эркин Йилмаз, “Туркманфилм” бошлиғи Арслан Ээбердиев, «Татаркино» студияси раҳбари Миляуша Айтугановалар ҳам қатнашади. Форумда «Ўзбекфилм» киноконсернида Туркий халқлар кинематографлар уюшмаси тузилиб, бир қатор меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Кун якунида эса «Қардошлик санъати» туркий тилли халқларнинг таниқли санъаткорлари иштирокида бадиий кеча ташкил этилади. Жумладан, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳамида Омарова ва Аишал Мамедов, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артистлар Канат Торебай ва Венера Нигматулина, Қирғизистон халқ артисти Ортиқпай Суюдуков ва Қирғизистонлик режиссёр Темир Бирназаров, таниқли Туркман режиссёри Хўжақули Нарлиев, машҳур турк актёрлари Жалол Ал ва Али Мете ва бошқалар иштирок этишади. Турк хонандаси Айла Челик, Қирғизистон Республикаси халқ артисти Бек Борбиев, Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов, озарбайжонлик хонандалар Талиб Тале ва Зейнеп Ҳасенли эса ўзларининг машҳур куй-қўшиқлари билан кечани файзли ўтказишда хизмат қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг