Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ИИБ ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб чиқиб кетгани бўйича расмий изоҳ берилди

Тошкентда ИИБ ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб чиқиб кетгани бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 10 август куни Н.Б. ва З.А. Шайхонтоҳур тумани Жангоҳ мавзесида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузишган. Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Н.Б. чақирилган вақтда ички ишлар органлари ходимининг ИИБга кўрсатилган муддатда келиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажармаган. Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган. Бирок, Н.Б. бир неча маротаба суд томонидан чақиртирилган бўлишига қарамасдан сабабсиз суд мажлисига келмаганлиги сабабли уни мажбурий келтириш қарори чиқарилган.

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни фуқаро Н.Б. ИИО ходимлари томонидан мажбурий тартибда судга олиб кетилаётганлиги ҳолати видеода акс этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан фуқаролар Н.Б. ва З.А.ларга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ходимларнинг ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг