Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Ҳайит куни масжидларга олиб бориш учун махсус автобуслар йўлга қўйилади

Тошкентда Ҳайит куни масжидларга олиб бориш учун махсус автобуслар йўлга қўйилади

Қурбон ҳайит байрами куни Тошкент шаҳрида 151 та автобус йўналишларига жами 1060 та автобус ишга чиқарилиб, автобус йўналишларининг фаолияти соат 4:00 дан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан масжидларга келиб кетишда пойтахтимиз аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган 100 га яқин масжидларга соат 03:00 дан, соат 05:00 гача бўлган вақт мобайнида вақтинчалик 60 та махсус автобус йўналишлари ташкил этилиб, ушбу йўналишларга 160 дона автобуслар чиқарилиши белгилан.

Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг