Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ҳайдовчилари маоши қанчага ошаётгани айтилди

Тошкентда автобус ҳайдовчилари маоши қанчага ошаётгани айтилди

Жорий йил 13 декабр куни Президент Мирзиёев «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги 18-автобус саройида бўлган ва у ерда пойтахт кўчаларида қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берган эди.

«Тошшаҳартрансхизмат» Президентнинг юқоридаги топшириғи билан жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маоши 2 баробарга ошаётганини маълум қилди.

«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан автобус ҳайдовчилари  жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади», – дейилади акциядорлик жамияти  хабарида.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг