Томда сайр қилган ўқувчиларга нисбатан чора кўриладиган бўлди
Ижтимоий тармоқларда кўпқаватли уйнинг том қисмида мактаб ўқувчилари юрганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимлиги берган расмий муносабатга кўра, тумандаги «2-Чарх Камолон» маҳалласидаги кўпқаватли уйлардан бирининг том қисмига чиққан 2 нафар мактаб ўқувчисининг шахси аниқланган.
Расмий муносабатда айтилишича, 128-мактабнинг 9 «А»-синф ўқувчилари С.М ва М.И лар атрофни томоша қилиш мақсадида кўпқаватли уйнинг том қисмига чиқишган.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тарбиявий тадбирда ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, шунингдек масъуллар иштирок этишди. Унда ўқувчилар юқоридаги ҳолатдан афсусда эканликларини билдириб, кечирим сўрашди.
Уларнинг ота-оналар ҳам болаларни бундан кейин қаттиқ назорат остига олишларини билдирган.
Мактаб маъмурияти ва туман Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мутасаддиларига ўқувчиларга нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўриш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter