Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез ёрдам» ходимларини калтаклаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

«Тез ёрдам» ходимларини калтаклаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Кеча, 16 октябр куни Тошкент шаҳри Миробод туманида «Тез тиббий ёрдам» ходимига тан жароҳати етказилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, мазкур ҳодиса «қаҳрамон»и Арсен М. Исмли шахс 01 964 QJA давлат рақамли «Тез тиббий ёрдам» автоуловининг ўрта эшигини юлиб олиб, ҳайдовчи 1958 йилда туғилган Х.Н.га тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Арсен М.га нисбатан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг