Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

Талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

Жорий йилнинг 24 ноябр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг «Барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларининг қишки таътил даврини мазмунли ўтказиш ҳамда профессор-ўқитувчилар учун семинарлар ташкил этиш тўғрисида» буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.

Қишки таътилнинг бошланиш куни, яъни 25 декабр айнан ҳафтанинг биринчи кунига тўғри келади. Шунингдек, таътил тугаб дарс жараёнларининг бошланиши ҳам 2024 йил 8 январ, душанба кунига белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг