Талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътилини ташкил этиш тартиби белгиланди
Ҳукуматнинг жорий йил 3 октябрдаги тегишли қарори билан таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Ўз навбатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ўқувчи ва талабаларга таътил бериш муддатини ўзгартириш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолади.
Мазкур тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.
Байрам кунлари ва қишки таътил даврида талабалар турар жойларида қолаётган талабаларнинг хавфсизлиги ва бўш вақтини унумли ўтказиши, шунингдек, овқатланиши мазкур олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳукумат қарорида, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» ҳамда «Uzbekistan airways»га қишки таътил бошланишидан 10 кун аввал талабалар учун чипталарга 50 фоиз чегирмалар эълон қилишлари тавсия қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter