Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Taftish.uz» сайти раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди

«Taftish.uz» сайти раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқда прокуратура департаментининг Шофиркон туман бўлими томонидан «Taftish.uz» сайти раҳбари Ғайрат Абераевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси Бахтиёр Асадовнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Шофиркон туман бўлими томонидан Ғайрат Абераевга нисбатан бешта ҳолат бўйича жиноят иши очилган.  

Жорий йил 6 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Пешку туман суди томонидан Ғ.Абераевни қамоққа олиш тўғрисида ажрим чиқарилган. Айни кунда Пешку туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғ.Абераев «Taftish.uz» сайти муассиси ҳисобланган «Элита Медиа» МЧЖ раҳбари ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг