Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда йўловчи поезди “Жигули”ни уриб юборди

Сурхондарёда йўловчи поезди “Жигули”ни уриб юборди

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 08:10 ларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 6376-сонли “Термиз-Сариосиё” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди “Қумқўрғон-Элбаян” темир йўл бекатлари оралиғида ВАЗ-2107 автомобилини уриб юборган.

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти берган маълумотга кўра, поез кетаётган вақтида, ушбу бекатларнинг  4538-км 10-пикетида жойлашган қўриқланмайдиган кесишмасидан 67 ёшли М.М. ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 автомашинасида чиқиб келган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, поезд ёлига чиқиб кетган ва ЙТҲ содир этган.

Тан жароҳати олганлар йўқ.

Йўловчи поезди соат 08:12да тўхтаб, соат 08:50да ўз ҳаракатини давом эттирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг