Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам сенатор бўлди

Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам сенатор бўлди

Бугун, 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайловда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилган.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Қосимов 2022 йилнинг 26 декабрида Президентининг тегишли фармони билан вилоят ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг