Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган Андижон вилоятида яшовчи шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Андижон вилоятида яшовчи, 1993 й.т. И.У. 2021-2022 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган даврида Суриядаги террористик ташкилот ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режа қилади.
Шу мақсадда И.У. бир неча бор Сурияга ўтишга уринади, лекин буни имкони бўлмайди. Аммо, навбатдаги уриниш вақтида у ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинади.
Мазкур шахс доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.У.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра И.У. Жиноят Кодексининг 155/2 ва 244/2-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter