ШҲТ саммити муносабати билан Самарқандга кириш йўллари вақтинча ёпилади – (айланма йўллар рўйхати)
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш транзит ўтувчи транспорт воситалари учун ёпилиб, айланма ҳаракат ташкил этилади.
ИИВ ЖХД матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳайдовчиларга мазкур айланма йўллар харитаси туширилган QR-кодли қўлланмалар ишлаб чиқилиб тарқатилмоқда. Қўлланмалардан рухсат этилган айланма йўлларда ҳаракатланиш учун мобил иловалар ёрдамида фойдаланиш мумкин.
Мазкур кунларда:
- М37 Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг 0-километридан 11-километригача;
- М37а Самарқанд халқа йўли автомобиль йўлтининг 33-километридан 46-километригача;
- М39 Олмаота – Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1081-километридан 1085 километригача;
- 4К493ав Эшимоқсоқ маҳалласига кириш автомобиль йўлининг 0-киломтеридан 5-километригача;
- 4К505 Оқдарё кўприги Қўлбости автомобиль йўлининг 0-киломтеридан 5-километригача оралиқ қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тақиқланади.
Шу муносабат билан юк ташувчи транспорт воситалари ва вилоятлараро қатновчи автобуслар Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиши учун қуйидаги йўллар орқали вақтинчалик ҳаракатланиши ташкиллаштирилади:
- Навоий-Тошкент йўналиши бўйича М37 Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг 60-километридаги туташмадан Иштихон, Пайариқ, Жомбой туманлари ҳудудидан ўтувчи 4Р58г ва4Р48 автомобиль йўллари орқали;
- Китоб-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган юк ташувчи транспорт воситалари М39 Олмаота – Тошкент – Термиз автомобиль йўлининг 1095-километридаги чорраҳадан Самарқанд, Оқдарё, Пайариқ ва Жомбой туманлари ҳудудидан ўтувчи М37а, М37, 4К493в, 4Р48 автомобиль йўллари орқали;
- Қарши-Тошкент йўналиши бўйича А378 Самарқанд – Ғузор автомобиль йўлининг 6-киломтеридаги айланма ҳаракатли чорраҳадан Самарқанд, Оқдарё, Пайариқ ва Жомбой туманлари ҳудудидан ўтувчи М37а, М37, 4К493в, 4Р48 автомобиль йўллари орқали.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter