Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 22 июнь куни чақирилади
Танзила Нарбаева раислигида ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 22 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади ва унда қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Хусусан, Ўзбекистон ҳудудида амал қиладиган ўнга яқин қонун ҳужжатлари билан бир қаторда, баъзи халқаро битимларни ратификация қилишга доир ҳужжатлар ҳам муҳокама қилинади.
“Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидан.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижалари ҳам кўриб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter