Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат сайтини бузиб кирганларга нисбатан жиноят иши очилди

Сенат сайтини бузиб кирганларга нисбатан жиноят иши очилди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг расмий сайти хакерлар ҳужумига учрагани ва эртаси куни, яъни 3 ноябр куни эса киберҳужумни уюштирган шахс фош қилингани хабар қилинган эди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув вақтида 2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Наманган вилояти Норин тумани Улуғбек кўчасида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли М.Б. бошқалар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, интернет ижтимоий тармоғи орқали киберҳужум уюштиришга оид материалларни кўриш орқали, ушбу йўналишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўзлаштириб, 2 ноябрь куни Сенат сайти ҳамда бошқа бошқа сайтларга ноқонуний киберҳужумлар амалга оширганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-2-моддаси 2-қисми “а” банди (Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича келгуси тергов ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига қабул қилинган.

Тергов департаменти хабарида тергов якунига кўра барча айбдорларга қонуний чора кўрилиши таъкидланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг