Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини белгилашга доир ҳужжатни маъқуллади

Сенат Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини белгилашга доир ҳужжатни маъқуллади

Сенаторлар бугунги ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни кўриб чиқишди.

Ҳужжат Президентлар Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан 2022 йил 21 декабр куни имзоланган эди.

Шартномага кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги чегаранинг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356  километрдан ортиқ.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг