Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат 2024 йилги бюджетномани кўриб чиқади

Сенат 2024 йилги бюджетномани кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенатининг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси 18 декабрь куни соат 10:00 да ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда, жумладан:

  • «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги;
  • «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
  • «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади.
  • Сенаторлар, шунингдек, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунларни ҳам кўриб чиқади.

Бундан ташқари, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.

Ялпи мажлис кун тартиби доирасида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар ҳам муҳокама этилади.

Сенаторлар Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган фаолият юзасидан вазирликнинг ахборотини эшитиш, шунингдек, Сенат кенгашининг қарорларини тасдиқлаш каби масалаларни ҳам кўриб чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг