Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда болаларга берилиши керак бўлган 12 кг гўшт суякка айланиб қолдими?

Самарқандда болаларга берилиши керак бўлган 12 кг гўшт суякка айланиб қолдими?

Ижтимоий тармоқларда «Боғча қозонига солиниши керак бўлган 12 кило гўшт «чўмичга чиқмади» сарлавҳали видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Жорий йилнинг 22 сентябрь куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи Қўшработ туманидаги 5-ДММТда ўрганишлар олиб бориш жараёнида Санитария-епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси ишчи гуруҳи ҳам боғчадаги ҳолатни ўрганиш учун 5-ДММТ га кириб келган.

Ўша куни боғчага 110 нафар тарбияланувчи келган. Уларга СанПин нормаларига кўра, 80 граммдан гўшт берилиши, 10 граммдан пишлоқ берилиши белгиланганлиги назарда тутилса, шу куни қозонга 110 нафар болага 12 кг эмас, 8 кг 800 грамм гўшт солиниши лозим бўлган. Шунингдек, ҳар бир болага 10 граммдан, жами, 1 кг 100 грамм пишлоқ берилиши лозим бўлади. МТТ нинг 22 сентябрь кунги таомномасида пишлоқ берилиши кўрсатилмаган.

22 сентябрь куни МТТ да биринчи таомга мастава, иккинчисига чучвара тайёрлагани айтилган.

«Бошқарма ишчи гуруҳи томонидан аниқланган, камчиликлар бўйича мутасаддиларга чоралар кўриш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда. Ҳолат юзасидан масъулларга кўрилган чоралар бўйича батафсил маълумот берилади», – дейилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг