Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 2 нафар ҳамширани калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди

Самарқандда 2 нафар ҳамширани калтаклаган аёлга суд ҳукми ўқилди

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ходимлари ўртасидаги ўзаро жанжал акс этган видео тарқалди.

Аниқланишича, Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Пайариқ тумандаги тиббиёт бирлашмасида содир бўлган. Ўзаро жанжал натижасида икки нафар ҳамшира аёлга жиддий жароҳат етган.

Бу жанжал ортидан бир аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди. Мазкур жиноят иши юзасидан тиббиёт бирлашмасида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жабрланувчи икки аёл судланувчи аёлни жарроҳлик бўлимига оилавий ўрнашиб олганини айтиб, бошқа бўлимга ўтказилиши, шунингдек, унга қонуний жазо берилиши кераклигини айтди.

Суд ҳукмига кўра, аёл ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг