Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева аёлларни байрам билан табриклади

Саида Мирзиёева аёлларни байрам билан табриклади

Президент администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини йўллади.

«Бугун, 8 март байрамида ён-атрофдан кўплаб чиройли сўзлар, ажойиб тилаклар эшитамиз. Лекин мен юрагимнинг тубидаги истагимни сиз билан баҳам кўрмоқчиман.

Мен жамиятимизда аёлларга ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлишларини хоҳлайман. Токи хотин-қизларимиз зўравонлик ва зулм, зарарли стереотиплар ва камситувчи муомала объекти бўлмасин.

Мен аёлларимиз ўз ҳуқуқлари учун курашишларига зарурат бўлмаслигини хоҳлайман. Улар табиий равишда жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлсин, дейман.                                             

Мен аёллар ўзини эркин, кучли ҳис қиладиган, ўзига ишончи бўлган, мақсадларига эриша оладиган ва орзу қилишдан чўчимайдиган жамиятда яшашини истайман.

Барча аёлларга бахт, меҳр-муҳаббат, тинчлик ва эҳтиром ёр бўлсин.  8 март муборак», – дейилади табрикда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг