Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия ТИВ расмийси Смолиннинг сафсатасига изоҳ берди

Россия ТИВ расмийси Смолиннинг сафсатасига изоҳ берди

Жорий йилнинг 22 январ санасида Россиянинг НТВ канали «Место встречи» кўрсатувида Марказий Осиёдаги айрим давлатларнинг ташкил топишига оид масала кўтарилган ва унда рус шовинист-тарихчиси Михаил Смолин ўзбек миллатининг 1917 йилга қадар мавжуд бўлмагани ҳақидаги сафсатани илгари сурган эди.  

Унинг бу чиқиши ҳамда кўрсатувнинг Россия маркази телеканаларнинг бирида узатилиши кенг жамоатчилик ўртасида баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. 

Ўз навбатида Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Смолиннинг фикрига муносабат билдириб, «Россия ва Марказий Осиё республикаларини умумий тарих, яқин инсоний ва гуманитар алоқалар, савдо-иқтисодий ва бизнес алоқаларининг минглаб «иплари» бирлаштириб туриши»ни таъкидлаган.

У, шунингдек, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, стратегик шериклик ва аксарият ҳолларда иттифоқчилик ўзаро ҳурмат ва маданиятлар мулоқотига асосланганини билдиради.

«Россия ва, ишончимиз комилки, Марказий Осиё минтақасининг суверен, мустақил давлатлари бундай муносабатларнинг аҳамиятини тўлиқ тушунади.

Қайд этилган ғалати баёнотлар субъектив фикрлардир. Уларнинг юқорида айтиб ўтилган бугунги воқеликлар билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ», – деган Россия ТИВ расмийси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш иддаоси билан «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепин чиқиш қилган ва бунинг ортидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг