Россияда ракета ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Жорий йил 11 май куни Россиянинг Курск вилоятида жойлашган Рилск шаҳри Украина қуролли кучлари томонидан ракета ҳужумига учради.
Ҳужум оқибатида шаҳардаги бир неча турар жой бинолари ва меҳмонхоналарга жиддий зарар етган. Расмий маълумотларга кўра, камида уч нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Вайрон бўлган меҳмонхона харобалари остида 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани хабар қилинди. Марҳумнинг шахси аниқланган.
Ҳодиса юзасидан тегишли расмий органлар томонидан тергов ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter