Россияда етказиб бериш хизматидаги ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди
Меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида Интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келаётганини билдирмоқда.
Қайд этилишича, норасмий курьерлик хизматларида уларга наркотик ёки таъқиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлмоқда.
«Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраймиз», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter