Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: «метан заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

Расман: «метан заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

Совуқ кунларда табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш учун автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.

Энергетика вазирлигига кўра, бугунги кунда газ қувурларида босим меъёрга келмоқда ва бу билан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан бир маромда таъминлаш имкони яратилмоқда.

«Шу сабабли, жорий йил 2 февралдан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

АГТКШларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади», – дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг