Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондан «кириб келаётган» Африка филининг тиши тўхтатиб қолинди

Қозоғистондан «кириб келаётган» Африка филининг тиши тўхтатиб қолинди

Қозоғистондан «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали Ўзбекистон ҳудудига Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шохларини яширин тарзда олиб ўтишга уринганлик ҳолати аниқланди.

Хабарда айтилишича, хориж давлатидан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда ўриндиқнинг ост қисмига яширинча жойланган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 32 млн сўмлик, 180 дона буғу шохлари ва 1 дона фил тиши борлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, филнинг барча турлари ва тана аъзолари Ҳалқаро табиатни муҳофоза қилиш иттифоқининг Қизил руйхатига киритилган.

 Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг