Қорақалпоғистонда 20 ёшли қиз 17 ёшли қизни «самосуд» қилди
Ижтимоий тармоқларда қизлар ўзаро жанжаллашаётгани акс этгани видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон ИИВ расмий маълумот берди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 17:00 ларда Элликқалъа тумани Қ.Нурумбетов кўчаси 54-уйда яшовчи 24.06.2002 йилда туғилган Б.З Элликқалъа тумани Марказий деҳқон бозорининг жанубий томонида жойлашган дўконлар олдида жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларни қасддан менсимасдан, безорилик жиноятини содир қилиш мақсадида Элликқалъа тумани А.Темур кўчаси 21-уй 13-хонадонда яшовчи 02.03.2005 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаро Ш.Л. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчиликларни ўзаро мустақил равишда ҳал қилишни хоҳлаб, атрофдаги одамларнинг кўз олдида намойишкорона фуқаро Ш.Л нинг танасининг кўплаб жойларига кўл ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, тепиб қасддан безорилик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Элликқалъа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter