Қўқон бозорларига юздан таниб олувчи камералар ўрнатилди
Қўқон шаҳридаги катта бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилмоқда.
Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Полковник Шавкат Акбаров ва маъсул ходимлар жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида мазкур камераларнинг ўрнатилиши билан боғлиқ ишларнинг бориши билан танишди.
Қайд этилишича, ҳозирда Қўқон, Фаробий, Буюк ипак йўли, Ризқ Барака, Истиқлол ва Музаффар савдо комплексларига жами 2 064 та камера ўрнатилган. Бозор ҳудудидаги ва истироҳат боғларидаги юздан таниб олувчи ва IP-камералар Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар бошқармасига интеграция қилинди.
Ҳар бир бозор маъмуриятида кузатув марказлари ташкил этилган бўлиб, савдо мажмуасининг камералари ситуацион марказга боғланган.
Шунингдек, Қўқондаги мавжуд 3 та истироҳат боғларга ҳам 240 та IP-камера ва юздан таниб олувчи камералар тўлиқ ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter