Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқон аэропортига биринчи техник рейс амалга оширилди

Қўқон аэропортига биринчи техник рейс амалга оширилди

Фарғона вилоятида «Қўқон» аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди.

Бугун, 20 март куни эрталаб аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди – «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг А320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди.

Маълум қилинишича, вилоят аэропортида учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилган ҳамда А320 ва АТR72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинган. Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв.м майдонли янги йўловчи терминали қурилди.

«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг тажрибали учувчилари томонидан Тошкент –   Қўқон йўналиши бўйича амалга оширилган техник парвоз аэродромнинг самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга ҳамда терминалнинг йўловчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди», – дейилади русмий хабарда.

Айтилишича, мунтазам парвозлар 2024 йил 1 апрелдан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг