Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзоди маъқулланди
2023 йил 26 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Иброҳим Абдураҳмонов номзодини кўриб чиқдилар.
Мажлисда И. Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.
Депутатлар И. Абдураҳмонов номзодини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқулладилар.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни Президент Мирзиёев Қарши шаҳрида ўтказган йиғилишида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Азиз Воитовнинг ишдан олингани ва тизимга шу кунга қадар олий таълим, фан ва инновациялар вазири сифатида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов раҳбар бўлишинит эълон қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter