Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонга Ўзбекистондан ўтаётган 7 тонна носвой ушлаб қолинди

Қирғизистонга Ўзбекистондан ўтаётган 7 тонна носвой ушлаб қолинди

Қирғизистонлик фуқаро Ўзбекистондан ноқонуний равишда 7 тонна носвой олиб кирмоқчи бўлганида қирғиз чегарачилари томонидан тўхтатилган.

Қайд этилишича, Қадамжай тумани Бургонду қишлоғида чегарачилар Қирғизистон фуқароси Э. У. бошқарувидаги «КамАЗ»ни текширув ўтказиш мақсадида тўхтатганида унда 7 тонна носвой аниқланган.

Маълум қилинишича, тамаки маҳсулоти Қирғизистонга кейинчалик сотиш учун Ўзбекистоннинг анклав ҳудудида жойлашган Чўнғара қишлоғидаги назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб ноқонуний олиб чиқиб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун божхона бошқармаси ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг