Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари учун соддалаштирилган божхона назорати қўлланади – лойиҳа
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ИИВнинг «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, мазкур қарор Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назоратини қўллаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Яъни, мазкур Низомнинг 2-1-бандига қўшилаётган олтинчи хатбошисига кўра, хорижий автотранспорт воситалари республика ҳудудига мажбуриятнома асосида кириб келиши ёки транзит ўтиши Ўзбекистон Республикасининг эксклав ҳудудларига олиб кирилаётган ва транзит ўтаётган хорижий автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжат лойиҳасига берилган изоҳга кўра, божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3 ва 4-бандларига асосан хорижий автотранспорт воситалари республика ҳудудига мажбуриятнома асосида кириб келиши ёки транзит ўтиши белгиланган.
Бироқ, бугунги кун амалиётида республиканинг эксклав ҳудудларига хорижий автотранспорт воситаларини киритиш божхона органлари томонидан мажбуриятномани расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Республиканинг эксклав ҳудудларида Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назоратининг ўрнатилиши Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг эксклав ҳудуларида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳам соддалаштирилган божхона назоратининг ўрнатилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter