Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда сувда беҳуш оқиб кетаётган 2 ёшли қизалоқни қутқарган йигит ҳам тақдирланди

Қибрайда сувда беҳуш оқиб кетаётган 2 ёшли қизалоқни қутқарган йигит ҳам тақдирланди

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани Хўжақўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи «Оқтепа» каналига қўшилувчи ариқда номаълум гўдакнинг беҳуш ҳолда оқиб келаётгани ва унинг шу ердан ўтиб кетаётган йўловчи томонидан қутқариб қолингани акс этган лавҳалар тарқалган эди.

Қибрай тумани ФВБ масъуллари, 2021 йилда туғилган Абдуллаева Муслимани қутқариб, ҳаётини асраб қолган Тожибоев Юсуфбекга миннатдорчилик билдириб, унга бўлим томонидан ташаккурнома ва совға топширди.

Шунингдек, қаҳрамон йигитга кеча, 25 июнь куни Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ноутбук ҳам совға қилинган.

Ҳозирда, Абдуллаева Муслима тиббиёт ходимлари назоратига олинган ва соғлиги яхши ҳолатда экани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 июнь куни ҳам 4 нафар самарқандлик йигит кўп қаватли бинонинг 4-қаватидан тушиб кетган қизчани тутиб олиб, ҳаётини сақлаб қолган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг