Қашқадарёда таъмагирлик қилган акушер-гинеколог ва доя ишдан бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг таъмагирлик қилаётгани акс этган видеолавҳа эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни зудлик билан ўз назоратига олиб, зарур чора-тадбирларни белгилаган.
Қайд этилишича, тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Х.Г. ва доя Н.Н. ишдан бўшатилиб, тўпланган дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилган.
Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, айни пайтда вазирлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter