Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда эгизак фарзанд дунёга келтирган аёл операциядан кейин вафот этди

Қашқадарёда эгизак фарзанд дунёга келтирган аёл операциядан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги туғруқхонада ўтказилган жарроҳлик амалиёти вақтида ҳомиладор аёл вафот этгани, шундан сўнг, унинг яқинлари норози бўлиб, жанжал қилишгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ССБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган ҳомиладор аёл Т.О. 31 июль куни соат 22:35 да «ҳомиладорлик 1.35 ҳафта. Эгизак ҳомила. Эрта туғиш хавфи» ташхиси билан вилоят перинатал маркази ҳомиладорлар патологияси бўлимига ётқизилган.

4 август куни биринчи чақалоғини ўзи табиий туққан. Иккинчи чақалоқ ҳомила она қорнида кўндаланг жойлашиб, туғруқ йўллари ёпилиб қолганлиги сабабли кесар кесиш операцияси йўли билан олинган.

Операциядан кейинги даврда стандартлар асосида даволаш тадбирлари ўтказилган. 11 август куни санавиация хизмати орқали хирург шифокор чақиртирилиб, врачлар консилиуми ўтказилган ва «Кесар кесиш операциясидан кейинги 7-сутка. Метроэндометрит. Перитонит. Камқонлик ўрта оғир даражаси» ташхиси қўйилган. Чақиртирилган хирург шифокор ёрдамида соат 12:00да қайта операция-релапаротомия қилинган. Қайта операцияда-тотал гистерэктомия, қорин бўшлиғи санацияси ва найлаш ўтказилган.

12 август куни соат 19:00да аёлнинг аҳволи тўсатдан оғирлашган, ўтказилган реанимацион даво тадбирларига қарамасдан 2023 йил 12 август куни 19:30 да биологик ўлим содир бўлган.

Ўлимдан кейинги ташхис: «Релапаротомиядан кейинги ҳолат. Эндотоксикоз. Ўпка артерияси тромбоэмболияси. Камқонлик ўрта оғир даражаси. Ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигининг оғир даражаси».

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг