Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 500 млн сўм қалбаки пулларни сотаётган фуқаро қўлга олинди

Қашқадарёда 500 млн сўм қалбаки пулларни сотаётган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 12 октябрь Қашқадарё вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоятнинг Косон туманида яшовчи фуқаро Турдиев 500 миллион сўм қалбаки пулни 125 миллион сўмга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Турдиев қалбаки пулларни 4 минтақавий ҳудуд 34 сон манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Ғайбуллаевдан унинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзанди орқали олганини айтган. 

Олиб борилган суриштирув давомида юқоридаги ҳолатга 34-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Ш.Ғайбуллаев ҳам ушбу гуруҳ аъзоларига колонияда туриб телефон орқали алоқада бўлиб, етакчилик қилганлиги аниқланганлиги сабабли Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши шаҳар бўлимининг 12 октябрдаги алоқа хатига асосан, мазкур жиноий ишга жалб қилинган.

Унга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ЖПКнинг 221-моддаси доирасида қайта ҳибсга олинган.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг