Президентлик сайловида овоз бериш якунланди

Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови бўйича мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида соат 20:00 да овоз бериш якунланди.
Фақатгина Ўзбекистоннинг Европадаги айрим давлатлар ва Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Охирги участка 10-июль Тошкент вақти билан 05:00 да АҚШда ёпилади.
Чет элларда овоз берган ватандошларимиз сони ҳамда сайловнинг дастлабки натижалари эртага эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолатига 13 млн 459 минг 677 нафар фуқаро ёки умумий овоз берувчиларнинг 69,85 фоизи сайловда овоз берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter