Президентимиз Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
Президентимиз Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, бугун, 9 май куни Тошкентдаги Хотира майдонига сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар келган. Соат 9:30 да майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келди.
«Давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди – ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter