Президент Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига номзод таклиф қилди
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.
Президент вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди.
Тадбирда, шунингдек, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ҳақида ҳам сўз бориб, давлат раҳбари ҳудудда охирги беш йилда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 15 мингдан зиёд корхона ишга тушганини айтди.
«Бугун йиғилишдан кейин ишга тушириладиган 6 та корхонада ҳам қўшимча 2 мингта янги иш ўрни яратилди, вилоят ишлаб чиқаришига 370 миллиард сўм, экспортига 20 миллион доллар қўшилади. 2022 йилда ишга тушган «Зарчоб-1» ва «Зарчоб-2» микро ГЭСларида йилига 201 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишга тушадиган «Тўпаланг ГЭС»да йилига яна 467 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш қўшилади», – деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter