Президент иштирокида экспорт ва инвестицияга доир видеоселектор йиғилиши бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлат раҳбари ялпи ички маҳсулотни ошириш бўйича катта марра олинганини, лекин бунга фақат ички инвестиция ва ички бозор билан эришиб бўлмаслигини қайд этди.
«Ягона тўғри йўлимиз – хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш», – деди Мирзиёев.
Президент бевосита инвестиция, саноат ва экспортга масъул 11 та вазирлик ва идора, 10 та уюшма, хориждаги дипломатик ваколатхоналар, бундан ташқари, барча вазирлик, тармоқ ва ҳудудларда экспорт ва инвестицияга масъул раҳбар ўринбосари фаолият юритаётган инвестициялар ва ташқи савдо тизимининг фаолияти жуда сустлигини кўрсатиб ўтди.
Ҳозирги мураккаб вазиятда тизимда инвестиция ва экспорт бўйича чуқур таҳлил йўқлиги танқид қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг асосий бозорлари бўлган мамлакатлардаги девальвация, жаҳонда рўй бераётган зиддиятлар ва логистика ҳисобига уларга экспорт камайган.
Бундай мураккаб вазият бугун ёки кеча бошланмагани, Инвестиция вазирлиги ва тармоқлар раҳбарлари экспорт бозорларини диверсификация қилиш устида ўз вақтида бош қотирмагани кўрсатиб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter