Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ипакчилик тармоғини ривожлантиришга доир қарорни имзолади

Президент ипакчилик тармоғини ривожлантиришга доир қарорни имзолади

Жорий йил 24 феврал куни имзоланган «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультети очилди.

Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январгача пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

2023 йил 1 апрелдан эса «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган ипак маҳсулотларини экспорт қилиш операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг ягона муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан 360 кун этиб белгиланди.

2023 йил 1 мартдан хом ипакни экспорт қилиш тартиби соддалаштирилади.

Маълумот учун, Президент қарорида кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг