Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ва Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига бош солиқчилар тайинланди

Пойтахт ва Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига бош солиқчилар тайинланди

Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади.  

Тайинловларга кўра:

Аширматов Рустам Махмуджанович Тошкент шаҳар Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1978 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Аширматов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Жўраев Рашид Рустамович Сурхондарё вилояти Ангор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1990 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекциясида шўба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рашид Жўраев солиқ хизматининг I даражали инспектори.

Хайдаров Бобир Кудраткулович Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1988 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Денов тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бобир Хайдаров солиқ хизматининг I даражали инспектори.

Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жумаев Шуҳрат солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

Сарманов Тоҳиржон Мамаражабович Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1991 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тоҳиржон Сарманов солиқ хизматининг I даражали инспектори.

Акрамов Бахриддин Баракаевич Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

У 1968 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Бойсун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бахриддин Акрамов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг