Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Педофилларни кимёвий бичиш таклифи энди «юқорироқдан» тушяпти

Педофилларни кимёвий бичиш таклифи энди «юқорироқдан» тушяпти

Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов қонунчиликка педофилларни кимёвий бичиш тўғрисидаги ўзгартиришларни киритиш кераклигини ёзмоқда.

«Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди», – дейди у.

Алламжонов, шунингдек, бу тартиб халқаро тажрибада ҳам борлигини, айримларида ҳатто, ўлим жазоси белгиланганини айтади.

«Агар бу масала дунё тажрибасисиз бўлмайди, қайда бор бу жазо, десангиз Қозоғистон, Украина, Германия, Норвегия, Швеция, Дания, Исроил, Жанубий Корея, Франция, АҚШ ва ҳоказо давлатларни кўринг. Уларда бор экан бу жазо. Хитой, Лотин Америкаси давлатлари, Саудия Арабистони ва Эронда биратўла ўлдириб юборилар экан», – деб ёзади Комил Алламжонов. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганидан кейин педофилларга нисбатан жазони кескин кучайтириш ҳақида мунозаралар юзага келганди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг