Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентдаги Қизилтоғ шаҳарчасига 267,5 млрд сўм маблағ ажратилмоқда

Паркентдаги Қизилтоғ шаҳарчасига 267,5 млрд сўм маблағ ажратилмоқда

Қизилтоғ шаҳарчаси аҳолисини турмушини яхшилаш, муносиб шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳа объектлар инфратузилмасини ривожлантириш учун 267 миллиард 512 миллион сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Айни кунларда маблағнинг бир қисми - 48 миллиард сўмдан зиёд маблағлар сарф этилди.

Жумладан:

– Ўзбекистон футбол Ассоциациясига қарашли «Футбол» ўйингоҳи ва ётоқхона биноси мукаммал таъмирланди;

– Шаҳарча шифохонаси учун 19 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун туну-кун фаолият олиб борадиган 5 нафар малакали мутахассислардан иборат шифокорлик пости йўлга қўйилди. Шу билан бир қаторда, тиббий тез ёрдам хизматини яхшилаш мақсадида 1 дона “тез ёрдам” машинаси харид қилинди;

– 56-мактаб тўлиқ реконструкция қилинди. 55-мактабнинг канализация тизими қайта таъмирланиб, электрон доскалар билан жиҳозланди. 57-умумтаълим мактаби ва маҳалла ёшлари учун янги футбол майдони фойдаланишга топширилди;

– Ойдин маҳалласида 1 та воркаут ва стритбол, Саид ота маҳалласида эса 1 та универсал спорт майдони қурилди;

– 4-касбийлашган ёнғин қутқарув қисми капитал таъмирланиб, қўшимча бино ва битта ўт ўчириш автотранспорт воситаси билан таъминланди;

– Ҳудуддаги истироҳат боғи замонавий кўринишга келтирилди. Шунингдек, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад, том қисмлари, йўлаклари ва 2 та болалар майдончаси барпо этилди;

–7 км. умумфойдаланувдаги, 14,2 км. ички йўлларда таъмирлаш ишлари, пиёдалар йўлаклари қуриб битказилди. Оқова сув лотоклари ва бордюрлар ўрнатилди;

–10,2 км ичимлик сув тармоқлари тортилиб, сув иншооти ва сув насослари янгисига алмаштирилди. 200 дан ортиқ эскирган сим ёғочи янгисига алмаштирилиб, тармоқлар янгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг