Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси ўз миссиясини якунлаяпти
Ўзбекистон элчиси Феруза Маҳмудова Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашди. Унда Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг жорий кун тартиби муҳокама қилинган.
«Дунё» АА хабарида қайд этилишича, Исроил ТИВ раҳбари Эли Коэн Исроил томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлаган.
Мулқот якунида, Эли Коэн Феруза Маҳмудовага Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида амалга оширган юксак фаолияти учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Феруза Маҳмудова мазкур давлатда ўз дипломатик фаолиятини 2020 йил 28 июл куни бошлаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter