Ўзбекистоннинг афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
Бугун, 25 апрел куни Ўзбекистон халқи номидан биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Гуманитар юк Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида Афғонистоннинг Балх вилоятига олиб борилади.
Жами 8 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.
«Бугун Ҳайратонда икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter