Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар ўтган йили авторақамлар учун 300 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган

Ўзбекистонликлар ўтган йили авторақамлар учун 300 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган

2022 йилда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-ауционлар орқали сотилди. Бу ҳақда Биржа матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Бунда тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи эса юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни ташкил этган бўлса, энг қиммат авторақамнинг қиймати – 348 млн сўмни ташкил қилган.

Қайд этилишича, битимларнинг 5 фоизи – биринчи тоифадаги авторақамлар, 8 фоизи – иккинчи, 8 фоизи – учинчи, 11 фоизи – тўртинчи, 22 фоизи – бешинчи ва 46 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31 фоиз) Самарқанд ва Қашқадарё (8 фоиздан), Наманган, Андижон ва Сурхандарё (7 фоиздан), ҳамда Хоразм (6 фоиз) вилоятларида харид қилинган.

Маълумот учун, авторақамларни онлайн-ауционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг