Ўзбекистонда ёнғинлар келиб чиқишининг асосий сабаблари айтилди
Кеча, 8 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФВВ масъуллари Ўзбекистонда ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақидаги статистик маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида республикада 40 фоиз электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, 23 фоиз оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 14 фоиз иситиш печлари ва газ ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги, 9 фоиз болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида, 7 фоиз чекиб ухлаб қолиш, 5 фоиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларини бузилишидан, 2 фоизи технологик ҳодисалардан ва технологик жараённинг бузилишидан ҳамда бошқа сабабларга кўра ёнғинлар содир бўлган.
Матбуот анжуманида масъуллар иштирокчиларни 2023 йилнинг иккинчи ярмида республикада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлганда уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек аҳолини ва раҳбарлар таркибини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш борасида режалаштирилаётган ишлар билан таништирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter