Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда рухсат этилган хориж телеканаллари рўйхати кенгайтирилди

Ўзбекистонда рухсат этилган хориж телеканаллари рўйхати кенгайтирилди

Шу кунга қадар Ўзбекистонда тарқатилишига рухсат берилган 50 та хорижий телеканаллар умумлаштирилиб, уларнинг асосида 192 та телеканалдан таркиб топган хорижий телеканаллар рўйхатининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.

Ушбу рўйхатга:

  • ижтимоий-сиёсий масалаларни ёритишга ва янгиликлар тарқатишга ихтисослашган 35 та;
  • фильмлар ва сериаллар намойишига мўлжалланган 37 та;
  • «National Geographic Channel» каби илм-фан ютуқларини намойиш этувчи илмий-оммабоп, маърифий йўналишдаги 34 та;
  • болалар ва ўсмирлар аудиториясига мўлжалланган 27 та;
  • спортга оид мавзуларни ёритишга ихтисослашган 20 та;
  • мусиқий-кўнгилочар контент тарқатувчи 39 та хорижий канал киритилган.

Қайд этилишича, мазкур рўйхатга киритилган хорижий телеканаллар пуллик телевидение оператор ва провайдерлари тармоқлари орқали (яъни, эфир орқали ёпиқ режимда, кабель ва IP телевидение, мобил алоқа, сунъий йўлдош алоқа тармоқлари ва Интернет платформалар) тарқатилади. Хорижий телеканалларни Ўзбекистон ҳудудида тарқатиш муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари талабларига мувофиқ, хорижий контент эгалари билан тегишли шартномаларни тузган ҳолда ёки уларнинг розилиги билан амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг