Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда педофилларнинг алоҳида реестри юритилади

Ўзбекистонда педофилларнинг алоҳида реестри юритилади

Ўзбекистонда педофилларнинг реестри юритилади. Бу борада Адлия вазирлиги «Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.

Ҳужжат лойиҳасида болаларга жинсий зўравонлик содир этган шахслар (педофил)нинг ҳуқуқларини чеклашга доир қатор нормаларга ўрин ажратилган.

Унга кўра, келгусида қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия ёки афв этиш акти қўлланилганлигидан қатъи назар жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланади.

Шунингдек, юқоридаги ҳолатларни кедтириб чиқарган шахсларнинг алоҳида реестри юритилади, улар реестрда бўлган даврда ички ишлар органлари томонидан профилактик ҳисобга олинади.

Реестрга киритилган шахслар яшаш жойи ва иш жойини ўзгартирганда бу ҳақда тегишли ички ишлар органларига хабар беришлари шарт.

Реестрни шакллантириш ва юритиш, шунингдек ундан ахборот олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Маълумот учун, мазкур қонун лойиҳаси билан болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ҳамда буллинг тақиқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг